USAID 2 минг ходимини ишдан бўшатади

Олам

image

Кеча, 23 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) 2000 нафар ходимини ишдан бўшатиш тўғрисида электрон мактублар юборди. Бу ҳақда “The New York Times ” хабар берди.

Нашрга кўра, ушбу хабар ”танқидий дастурлар”да ишлайдиган ёки ”махсус дастурлар”ни амалга оширувчи ходимлар, шунингдек, асосий менежерларга тааллуқли эмас.

Шунингдек, электрон почтада ишдан бўшатиш USAID’нинг АҚШда жойлашган ходимларига таъсир қилгани қўшимча қилинган. Уларнинг исмлари эса келтирилмаган. Шунингдек, ушбу электрон ҳужжатда мингга яқин агентлик ходими ҳам таътилга жўнатилгани айтилган.

”Улар 2000 нафар (USAID) ходимини ишдан бўшатиб, 1000 нафаргача хорижий хизматчиларни ҳақ тўланадиган таътилга чиқармоқда”, дейилади нашрда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка федерал судьяси Карл Николс АҚШ ҳукуматининг АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходимларининг 2 минг 200 га яқинини маъмурий таътилга чиқариш тўғрисидаги қарорини тўхтатганди. Қолаверса, АҚШ федерал суди ҳам Президент Дональд Трамп маъмуриятини музлатилган хорижий ёрдамни тиклашга мажбур қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп USAID

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг