Уруш тўхтамайди: АҚШ тез кунларда Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини юборади

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари келгуси икки ҳафта ичида Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади, бу эса ҳажми бўйича аввалгисига тенг бўлади. Бу ҳақда кеча, 13 ноябрь куни АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди. 

“Биз хавфсизлик бўйича ёрдам кўрсатишда давом этамиз. Сиз биз эълон қилган ёрдам пакетини кўрдингиз. Кейинги бир неча ҳафта ичида яна бири бўлади, у тахминан бир хил жадвал бўйича келади ва сўнгги бир неча ҳафта ва ойларда бўлгани каби тахминан бир хил миқёсда бўлади. Шундай қилиб, бизнинг қўллаб-қувватлашимизнинг заифлашуви ёки қўллаб-қувватлашимизнинг частотаси ва интенсивлиги нуқтаи назаридан ҳеч қандай оғиш бўлмайди”, дейди Салливан Камбоджадан Индонезияга кетаётган АҚШ раҳбари самолёти бортида бўлиб ўтган брифингда.  

Шунингдек, АҚШ Президентининг ёрдамчиси келгуси йил учун қўшимча ресурслар олиш бўйича ҳам Конгресс билан маслаҳатлашув олиб борилаётганини маълум қилган.  

Украинага Вашингтон нуқтаи назаридан қиш келишини кутган ҳолда тезлаштирилган ҳарбий ёрдам керакми, деган саволга жавоб берар экан, Салливан совуқ об-ҳавонинг бошланиши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга олиб келмайди, деган фикрни билдирди.  

“Гап кўпроқ Украина томони амалиётлар суръати бўйича қабул қилиши керак бўлган қарорлар ҳақида бормоқда, уларнинг бутунлай тўхтатилиши ёки қайта тикланиши ҳақида эмас”, деди у. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 ноябрь куни Қўшма Штатлар Украинага яна 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини ажратди, бунда Киевга тўртта Авенгер ҳаво мудофаа тизимини топшириш киради. Янги пакет билан Жо Байден президентликка келганидан бери Вашингтоннинг Киевга берган умумий ҳарбий ёрдами 19,3 миллиард доллардан ошди.  


 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг