Уругвай ҳам қайдномасини эълон қилди

Спорт

image
Уругвай миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланган Луис Суарес терма жамоа таркибидан ўрин олмади. “Интер Майами” ҳужумчиси 2024 йил сентябрь ойида миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди.

Уругвай миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномаси қуйидагича:

Малумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади. Уругвай терма жамоаси Ҳ гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Саудия Арабистони, Кабо-Верде ва Испания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уругвайликларни бошқараётган 70 ёшли мутахассис Марсело Бьелса Жаҳон чемпионатидан сўнг, ўз лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.

Мақола муаллифи

Теглар

Уругвай Жаҳон чемпионати Марсело Бьелса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг