Ўртасаройдаги карантин марказида қолаётган фуқаро ўзини осиб қўйди
Жамият
−
21 Июнь 2020
21592Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Ўртасарой ҳудудида жойлашган карантин зонасида сақланаётган фуқаролардан бири контейнерда ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Ўз жонига қасд қилган фуқаро асли Фарғона вилоятидан бўлгани ва у 42 ёшда экани маълум қилинмоқда. Воқеа жорий йилнинг 20 июнь куни эрта саҳарда содир бўлган.
У карантин марказидаги бошқа фуқаролар каби коронавирус учун тест топширган. Бироқ таҳлил натижалари чиқмай туриб, ўз жонига қасд қилган. Фуқаро қайси мамлакатдан олиб келингани маълум эмас.
Ўртасаройдаги карантин маркази жорий йилнинг апрель ойи бошларида фойдаланишга топширилган эди. Унда хорижий мамлакатлардан олиб келинган ўзбекистонликлар энг кам 14 кун сақланмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь