“Ўрикзор”нинг яна бир сотувчиси ва Юнусободдаги дўкондорда коронавирус аниқланди
Жамият
−
01 Июнь 2020
11493"Ўрикзор" савдо мажмуасида дўкон сотувчиси ва унинг қизида, шунингдек, Юнусобод туманида жойлашган дўконда фаолият кўрсатувчи сотувчи ва унинг турмуш ўртоғида коронавирус тасдиқланган. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Мамлакатимизнинг қатор ҳудудлари қатори, Тошкент шаҳрида ҳам аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари ҳамон ошиб бормоқда. Жумладан, пойтахтимизда бугун айни пайтга қадар коронавирусга чалинган 10 нафар фуқародан 4 нафарини аҳоли орасидан аниқланганлар ташкил этди. Жумладан, "Ўрикзор" савдо мажмуасида дўкон сотувчиси ва унинг қизида, шунингдек, сотиш учун маҳсулотларни ушбу савдо мажмуасидан олиб, Юнусобод туманида жойлашган дўконида фаолият кўрсатувчи сотувчи ва унинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус тасдиқланган”, дейилади хабарда.
Вазирлик томонидан Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятларига қўшимча равишда, Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳам касалланиш ҳолатларининг учраётгани жиддий огоҳлантириш сигналлари экани таъкидланди. Айтилишича, ушбу ҳолатлар оддий, аммо зарур бўлган карантин қоидаларини турмуш тарзимизнинг бир қисмига айлантиришимиз шарт.
Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, жамоат ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ юриш, доимо тиббий ниқобни тақиш каби карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлигини қайта-қайта сўраб қолади.
Аввалроқ, 10 нафар Тошкент аҳолисида коронавирус аниқлангани маълум қилинган эди.
LiveБарчаси