“Ўрикзор” бозорида ёнғин бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 4 июль куни Ўрикзор бозоридаги дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 04:26 да Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган Ўрикзор бозоридаги дўконда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари соат 04:35 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 04:48 да қуршаб олиниб, соат 05:01 да эса ўчирилган.

Ёнғин оқибатида озиқ-овқат дўкони 150 кв.м майдонда ёниб зарарлангани аниқланган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг