Ургутда тадбиркор 4,7 млрд сўмлик электрни ўғирлади

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тадбиркор 4,7 миллиард сўмлик электр энергиясини ўмаргани аниқланди. Бу ҳадқа Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Бош прокуратура штабининг Самарқанд вилоятида ўтказган назорат тадбирида йирик қонунбузарлик аниқланган. Унга кўра, Ургут туманидаги “У. С. К.” МЧЖга қарашли савдо мажмуасида ҳисоблагич кўрсатгичларини қасддан камайтириш мақсадида унга атайлаб ташқи таъсир кўрсатилган ва узоқ вақт давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинган. 

Электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, қоидабузарлик оқибатида етказилган зарар 4 миллиард 700 миллион сўмни ташкил этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча қўшимча маълумот – жавобгарлар ва тергов натижалари расмий равишда эълон қилинмагани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш жойи ва новвойхонада 2,4 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Самарқанд Энергетика вазирлиги электр энергияси Ургут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг