Ургутда Cobalt Spark билан тўқнашиб, ёниб кетди
3-саҳифа
−
01 август 2914 1 дақиқа
Бугун, 1 август куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt Spark билан тўқнашиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:10 лар атрофида Ургут тумани “Баҳрин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1109-километрида ҳаракатланиб кетаётган Cobalt русумли автомобиль ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Spark русумли автомобиль билан йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Ҳодиса оқибатида Cobalt русумли автомобилнинг салон ва двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Lexus русумли транспорт воситаси Cobalt билан тўқнашиб кетганди. Содир бўлган ЙТҲ оқибатида кимдир тан жароҳати олгани ёхуд ҳайдовчиларнинг аҳволи ҳақида ахборот берилмаган.