Ургутда 100 минг аҳолига мўлжалланган замонавий эко-шаҳар барпо этилади
Жамият
−
26 Декабрь 4071 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 100 минг аҳолига мўлжалланган замонавий эко-шаҳар барпо этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.
Президентга кўра, келгуси йил 544 миллиард сўм ажратилиб, 72 та боғча, мактаб, поликлиника, шунингдек, ички йўллар қурилиб-таъмирланади, каналлар бетон қопламага ўтказилиб, 2 та сел-сув омбори барпо этилади.
Танлаб олинган 33 та туман ва 330 та шароити оғир маҳалладаги ишлар ҳам шундай ташкил қилинади. Уларда бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик инфратузилмаси ҳам ривожлантирилади.
Ушбу мақсадлар учун барча манбалар ҳисобидан 8,5 триллион сўм маблағ ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2026 йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятнинг юксалтириш йили” деб эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.