Урганчдан Испания, Германия ва Хитойга авиақатновлар йўлга қўйилади
Жамият
−
01 Март
3450Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 1 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, йиғилишда туризм хизматларида ўсиш бўлиши учун транспорт инфратузилмасини яхшилаш зарур. Шу боис, Урганч ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларига авиачипта нархини арзонлаштириш учун 30 миллиард сўм субсидия берилади.
Шу билан бирга, “Урганч-Хива” троллейбус қатнови оралиқ вақти 2 карра қисқаради. Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.
Шунингдек, Урганч аэропорти бошқаруви ва модернизациясига хусусий шерик жалб қилиш муҳимлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилиниши ҳақида маълум қилинганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси