Ураннинг янги йўлдоши топилди

Бу қизиқ

image

“Жеймс Уэбб” космик телескопи Ураннинг янги, 29-йўлдошини аниқлади. Унга С/2025 U номи берилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 19 август куни NASA хабар берди.

“Жеймс Уэбб” космик телескопи ёрдамида Жануби-Ғарбий тадқиқот институти (SwRI) бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи илгари номаълум бўлган, Уран атрофида айланувчи йўлдошни кашф этди, бу эса сайёранинг маълум бўлган йўлдошлари оиласини 29 тага етказди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, йўлдош жорий йил 2 февралдаги кузатувлар давомида аниқланган. Янги йўлдошнинг диаметри 10 км атрофида деб тахмин қилинмоқда. Эҳтимол, унинг кичик ўлчами сабаб 1986 йилда Уран ёнидан учиб ўтган “Voyager-2” зонди уни кўрмаган.

“Янги йўлдош Уран марказидан тахминан 56 минг км узоқликда жойлашган бўлиб, сайёра экваториал текисликда Офелия ва Бянка йўлдошлари орбитаси орасида айланади. Унинг деярли доира шаклидаги орбитаси, эҳтимол, ўзининг ҳозирги жойлашуви яқинида шаклланганидан дарак беради”, дейди SwRI бош мутахассиси Марияме Эл Мутамид.

Ураннинг дастлабки икки йўлдоши – Титания ва Оберонни 1787 йилда инглиз астрономи Уилям Гершел кашф қилган. 28-йўлдош – S/2023 U1 эса 2023 йил ноябрида Чилидаги Лас-Кампанас обсерваториясида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу ой давомида ерликлар эрта тонгда осмонда бир сафга тизилган ҳолда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани кўриши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA Уран

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг