Унинг аҳволи жуда оғир – Ҳабиб илк бор отаси ҳақида маълумот берди
Спорт
−
19 Май 2020
17636Аввалроқ, Мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманнап Нурмуҳамедов коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳабиб май ойи бошидан бери шифохонада қолаётган отаси ҳақида илк бор маълумот берди.
“Отам ҳозир шифохонада. Унинг аҳволи жуда оғир. У ушбу вируснинг фонида. Бу вирус унинг юрагига таъсир қилди. Бир йил олдин отам юрак операцияси ўтказган эди. У ҳозир яна бир жарроҳлик амалиётини ўтказди, шунинг учун у оғир аҳволга тушиб қолди. Отам жуда оғир аҳволда.
Барча, қўллаб-қувватлаганларга ва у учун Аллоҳга дуо қилаётганларга катта раҳмат!”, деди спортчи.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Абдулманнап Нурмуҳамедов сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. У ҳозирда Москвадаги шифохонада.
LiveБарчаси