UNICEF Афғонистондаги миллионлаб болаларга Ўзбекистон орқали ёрдам етказмоқда

Олам

−

image

Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри орқали Афғонистонга даволовчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур дори-дармонлар етказиб берилмоқда. Бу ҳақда UNICEF хабар берди.

Ташкилотнинг кеча, 25 октябрь куни хабар беришича, Термиздаги логистика маркази Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини узлуксиз етказишда муҳим ўрин тутади. Ушбу марказ орқали, айниқса, озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекаётган болалар ва уларнинг оилалари учун зарур маҳсулотлар юборилмоқда.

Маълумотларга кўра, Афғонистонда миллионлаб болалар тўйиб овқатланмаслик хавфи остида қолмоқда. Шу сабабли, даволовчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни ўз вақтида етказиш болалар ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга.

Ташкилот аввалроқ Афғонистонда 3,7 миллион бола озиқланиш етишмовчилигидан азият чекаётганини билдирган. Уларнинг қарийб 1 миллион нафари эса ҳаёт учун хавфли бўлган оғир даражадаги озиқланиш етишмовчилигига дуч келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда қизларнинг эрта турмушга берилиши уларнинг таълим олиши, соғлиғи ва келажакдаги имкониятларига таҳдид солаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг