Унга адолатли ҳукм чиқади – Трамп афроамерикаликнинг қотили масаласига тўхталди
Олам
−
18 Июнь 2020
5668АҚШ Президенти Дональд Трамп Атлантада афроамерикалик Рэйшард Брукснинг ҳибсга олиниши ва ўлими ҳақидаги воқеа "жуда ёмон" якунланганини ва полицияга қаршилик кўрсатмасликни маслаҳат берганини айтди.
Атланта шаҳрида афроамерикалик Рэйшард Брукс полиция томонидан ўлдирилганидан сўнг, норозилик намойишлари яна авж олди. Овқатланиш шохобчасининг автомобиллар тўхтаб туриш жойида маст ҳолда ухлаб ётган Брукс полиция томонидан ушланган. Аммо қаршилик кўрсатишни бошлаган, полициячидан электрошокерни олиб, қочишга ҳаракат қилган. Полиция ходими Гарретт Рольф ўт очган. Брукс касалхонада вафот этди. Прокуратура илгари полициядан ишдан бўшатилган Рольфни 11 модда, жумладан, қотилликда айбламоқда.
"Сиз полиция ходимига бу тарзда қарши туролмайсиз. Бу даҳшатли қарама-қаршилик билан якунланади. Ва, қаранг, қандай якун топди у? Жуда ёмон, жуда", деди Трамп “Fox News”га берган интервьюсида.
Президент, шунингдек, Рольфнинг адвокатига ҳам мурожаат қилди. Адвокатнинг сўзларига кўра, мижози таъқиб пайтида ўқ овозини эшитган ва учқун чақнаганини кўрган.
"У (суд - таҳр) буни аниқлаши керак. Бу адолат масаласидир. Умид қиламанки, унга (Рольф - таҳр) адолатли ҳукм чиқади", деб қўшимча қилди Трамп.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда полиция ходимлари томонидан яна бир қора танлини ўлдирилгани видеоси пайдо бўлган эди. Катта эҳтимол билан ушбу тасвирлар афроамерикалик Рэйшард Брукс воқеаси бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь