Америкада яна бир қора танли ўлдирилди (видео)

Олам

АҚШда яна бир қора танли ўлдирилди. Ушбу ҳодиса тасвирланган видео интернет орқали эълон қилинди.

Видео орқали кўриш мумкинки, икки нафар полиция ходими бир нафар қора танлини ҳибсга олишга ҳаракат қилади. Аммо қора танли фуқаро полиция ходимларига фаол қаршилик кўрсатади.

“Тутқинлик”дан озод бўлган қора танли қочишга уринганида, полиция ходимлари элетрошокердан фойдаланди. Аммо бу фойда бермайди. Қора танли қочишда давом этади. Шунда полиция ходимлари ўқотар қуролдан фойдаланди.

Воқеа Қўшма Штатларнинг қайси ҳудудида бўлгани ва полиция нима мақсадда қора танли фуқарони ҳибсга олишга урингани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

941

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг