Умрбод қамалган машҳур хонанданинг қизига шифохонадаги “ҳунарлари” учун ҳам иш очилди
World
−
10:33 1628 2 minutes
Аввалроқ, Туркиянинг Ялова шаҳрида марҳум қўшиқчи Гуллунинг қизи Тугян Улкем Гултер онасининг ўлими билан боғлиқ иш бўйича оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Гултернинг илгари ҳамшира бўлиб ишлаган хусусий шифохонада беморларга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этгани ҳақидаги даъволар юзасидан жиноий ва маъмурий текширув бошланди. Бу ҳақда “Haberler“ хабар берди.
Маълум қилинишича, Тугян Улкем Гултернинг собиқ унаштирилгани Керван Эминоглу Ялова Республикаси Бош прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. У ўз даъволарига оид айрим видеоларни ҳам прокуратурага топширган.
Аризада Тугян Улкем Гултер шифохонада ишлаган вақтида айрим беморларга ухлашлари учун укол қилгани айтилган.
Шунингдек, у шифохонанинг фаррошларига беморларда юрак массажини бажаришни ўргатгани ва жонлантириш бўлимида даволанаётган беморларга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этгани иддао қилинган.
Бундан ташқари, аризада жонлантириш бўлимида вафот этган айрим беморларнинг ўлим вақти ҳужжатларда ўзгартириб кўрсатилгани ҳақидаги даъво ҳам келтирилган.
Ялова вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан жиноий ва маъмурий текширув бошланганини маълум қилган. Ҳозирда даъволар ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Гуллу“ номи билан танилган 52 ёшли Гул Тут 2025 йилнинг 26 сентябрь куни Ялова вилояти Чинаржик туманидаги уйининг 6-қаватидан йиқилиб, вафот этганди. Мазкур иш доирасида айбланувчи сифатида унинг қизи ҳибсга олинган эди.
Шундан сўнг, Гуллунинг ўлими бўйича суд ҳукми эълон қилиниб, онасини олдиндан режалаштириб, қасддан ўлдиришда айбланган 28 ёшли қизи Тугян Улкем Гултер оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Live
All27 October