Умрага юборишни ваъда қилиб, 3 минг доллар олган шахс ушланди

3-саҳифа

−

image

Самарқандда тўрт нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 4 800 доллар талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1956 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган, Умра зиёратини ташкил этиш ваколати бўлмаган шахс Оқдарё туманида яшовчи 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига зиёратга юборишни ваъда қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 3 000 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг