Саудия Арабистони хорижликларга бир шарт билан Умра зиёратига рухсат берди

Олам

image

Саудия Арабистони ҳукумати ҳорижликларга жорий йил 10 августдан бошлаб Умра зиёратига рухсат беради. Бу ҳақда “Gulf News” хабар бермоқда

Қайд этилишича, Саудия Арабистони ҳукумати жорий йилнинг 25 июль куни ҳорижликларга 10 августдан бошлаб Умра зиёратига рухсат беришини маълум қилган.

Хабарга кўра, зиёратчилар Pfizer, Moderna, Johnson&Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бирининг барча дозасини олган бўлиши ёки ПЗР-тестнинг манфий натижаси билан Умрага боришлари мумкин.

Маълум қилинишича, эмланмаган зиёратчилар Саудия Арабистонига боргандан кейин такроран тест топшириб, карантинда бўлишлари талаб қилинади. 

Айни пайтда ажратилган масжидда кичик Ҳаж мавсуми очилиши арафасида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Кириш-чиқишни тартибга солиш, махсус эҳтиёжли кишилар учун жойлар ажратиш ва намозгоҳлар, ҳовлилар ва тавоф зоналарига Замзам сув идишларини тарқатиш тартиблари ўрнатилмоқда. Ушбу тайёргарликлар зиёратчиларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш учун амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж сафари

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made