Қирғизистонликларга 2025 йилги Ҳаж сафари учун квота ажратилди
Олам
−
13 Январь
3808Қирғизистонга 2025 йилда Ҳаж сафари учун 6060 квота ажратилди. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди.
Мамлакат муфтийси Абдулазиз Зокиров Саудия Арабистони Ҳаж вазири ўринбосари Абдул Фаттоҳ бин Сулаймон билан учрашиб, жорий йилда Ҳаж зиёратини ташкил этиш масаласини муҳокама қилди. Йиғилишда Ҳаж зиёратига тайёргарлик эрта бошлангани қайд этилди.
Муфтий зиёратчиларни турар жой, овқатланиш ва намозхонлик билан таъминлаш ишлари бошланганини айтди. Учрашув якунида томонлар 2025 йилда Ҳаж зиёратини ташкил этиш бўйича келишувларни имзолади ва Қирғизистонга жорий мавсум учун 6060 квота ажратилишини маълум қилди.
Йиғилишда Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси директори Азамат Юсупов, муфтий ўринбосари ва “Ҳаж-2025”ни ташкил этиш штаб раҳбари Йўлдошбек Абдилдаев, шунингдек, Ҳаж ва умра бўлими мутахассиси Достон Нукунов иштирок этган.
Маълумот учун, 2024 йилда 1,83 миллионга яқин зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этган бўлса, шундан 1,6 миллион нафари хорижликлардир.
LiveБарчаси