Умарбек Эшмуродов миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Тажрибали марказий ҳимоячи мамлакат бош жамоаси сафида бир неча йил давомида тўп суриб, кўплаб халқаро мусобақалар ва саралаш баҳсларида иштирок этди. 

“Миллий терма жамоа – орзу, шараф, ор-номус, ғурур....Энди мухлис сифатида давом этамиз”, дея изоҳ ёзган Эшмуродов.

33 ёшли Эшмуродов миллий терма жамоа сафидаги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. “Насаф” клуби ҳимоячиси Жанубий Америкада бўлиб ўтган барча учрашувларда захира ўриндиғида қолдирилди.

Футболчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаётган бўлса-да, клуб даражасидаги фаолиятини давом эттиради.  Эшмуродов Қашқадарёликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил якунига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Умарбек Эшмуродов миллий жамоа сафида барча расмий мусобақалар доирасида 16 та учрашувда майдонга тушган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг