Ўлдирилган ёки асирга олинган яҳудийларнинг қариндошлари Нетаньяхунинг кетишини талаб қиляпти
Олам
−
24 Ноябрь 2023 7895 1 дақиқа
7 октябрдаги ҲАМАС ҳаракатининг Исроилга уюштирган ҳужумида яқинларини йўқотган ёки қариндошлари ҲАМАС томонидан гаровга олинган бир гуруҳ оилалар Кнессет (парламент) олдида йиғилиб, Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг жойини бўшатишини талаб қиляпти. Бу ҳақида "Jerusalem Post" хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, яҳудий оилалари 16 кундан бери ҳар куни Кнессет олдида йиғилиб, ҳукуматнинг ўз халқини ҳимоя қилолмагани ҳамда ўз манфаатлари учун уларнинг ҳаётини хавф остига қўяётганидан норозиликларини ифода этишмоқда .
Айрим манбаларнинг ёзишича, эртага 25 ноябрь куни ҳам ҳукуматдан норози гуруҳлар Қуддусда Нетаняхунинг истеъфосини талаб қилиб, намойиш ўтказишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Қуддусдаги Исроил Кнессети (парламенти) биноси ёнида 1,4 мингга яқин киши Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг истеъфосини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказганди.
Live
Барчаси