Улар учун жазо муқаррар – Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш минбарида қийноқ муаммосини кўтарди

Жамият

image

Ўзбекистон Қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг сессиясидаги нутқида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари нутқи чоғида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари масаласида оғриқли нуқтаси бўлиб келаётган қийноқ муаммосига ҳам тўхталди.

“Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни жорий этиш доирасида биз одамнинг қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўймаймиз. Бундай жиноятлар қачон содир этилганидан қатъи назар, улар учун жазо муқаррардир”, деди Президент.

Давлат раҳбарига кўра, мазкур масалалар юзасидан ҳамкорликда ишлаш мақсадида Қийноқлар масаласи бўйича махсус маърузачини Ўзбекистонга таклиф этишга тайёргарлик кўриляпти.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда қийноқ билан боғлиқ бир қанча шов-шувли воқелар юз берди. Чироқчида ўғирликда айбланиб, ИИБга олиб келинган фуқаро бўлинмадан ўлик ҳолда чиқди. Кейинроқ Андижонда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Ички ишлар биносида калтакланган фуқаро икки ҳафта шифохонада ҳаёт учун курашиб, жон берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев қийноқ

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг