Ўктам Барноевнинг укаси Бухоро тумани ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланди

Жамият

image

Умеджон Исоевич Барноев Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Умеджон Барноев коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг укаси ҳисобланади.

Умеджон Барноев — 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти- олий. 1996 йилда Бухоро Озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-механик, ҳуқуқшунос.

Ёш мутахассис сифатида меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими (2004−2013), “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018) сифатида ишлаган.

2018−2020 йилларда эса “Сафари Вогуэ” инновацион туризм кластери директор ўринбосари, 202 йилдан мазкур МЧЖнинг бош директори лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўктам Барноев Умеджон Барноев

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг