“Украинлаштириш” таъсири остидаги Польша Укрополияга айланади – ОАВ
Олам
−
31 Август 2023
9484“Украинлаштириш” таъсири остидаги Польша Укрополия деб номланган икки миллатли давлатга айланади. Бу фикрни польшалик шарҳловчи Конрад Ренкас “Myśl Polska” газетасида чоп этилган мақоласида билдирган.
“Польша икки миллатли давлатга айланмоқда, буни ҳатто асосий оммавий ахборот воситалари ҳам тан олади ва вақт ўтиши билан у Укрополияга айланишини инкор этиб бўлмайди. Бундай давлат, албатта, Зеленский режими томонидан синовдан ўтган усуллар билан бошқарилиши керак: полиция террори ёрдамида, ҳақиқий мухолифатни тақиқлаш, ҳибсга олиш, фуқаролик ва меҳнат ҳуқуқларидан маҳрум қилиш каби”, дейди Ренкас.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб оммавий ахборот воситалари ва сиёсатчилар Польшани демократик мамлакат деб ҳисобламайди.
Ренкаснинг фикрича, Польшанинг ҳуқуқий соҳаси ва сиёсий тизимини “украинлаштириш” мамлакат бундан буён унинг аҳолисига тегишли бўлмаслигига олиб келади.