Украинани террорчи давлат сифатида тан олиш керак – Володин

Олам

image
0:00
0:00
download

Киев россиялик журналистларга қарши терактлар режалаштира бошлаганидан кейин Украина террорчи давлат сифатида тан олиниши, Президент Владимир Зеленский эса жавобгарликка тортилиши керак. Бу ҳақда бугун, 26 апрель куни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

“Ўз халқига қарши уруш бошлаб, Киев бошқа мамлакатлардаги тинч аҳолига қарши терактлар уюштиришга ўтди. Неонацистлар мафкурасини қўллаб-қувватлаш шунга олиб келади”, дейди сиёсатчи. 

Олдинроқ неонацистлар гуруҳининг ҳибсга олинган аъзолари сўроқ пайтида, видеоси Россия ФСБ томонидан тарқатилганида, улар журналист Владимир Соловёвнинг ўлдирилишини режалаштирганликларини айтишган. Шунингдек, улар оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари, жумладан Дмитрий Киселёв, Ольга Скабеева, Евгений Попов, Маргарита Симоньян ва Тигран Кеосаянга ҳужумни муҳокама қилишган.

“Буни тан олиш керак: Украина террорчи давлат. Зеленский жавобгарликка тортилиши керак”, дея қўшимча қилди Володин ва россиялик журналистларга ҳужумларни режалаштирганлар "жазоланиши" кераклигини таъкидлади. 

Давлат Думаси раиси, шунингдек, бўлиб ўтган воқеа Россия Федерациясининг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси тўғри ва ўз вақтида бошлангани исботи эканини урғулаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Вячеслав Володин Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг