Украинага “замбаракнинг ўқи”. АҚШ Исроилга 14 млрд доллар беради

Олам

image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси республикачиларнинг Исроилга 14,3 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш режасини маъқуллади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Мазкур қонун лойиҳасини қуйи палатанинг 226 нафар аъзоси ёқлаб, 196 нафари қарши овоз берган. Лойиҳада Украинага ёрдам кўрсатилмаган.

Вакиллар палатаси томонидан тасдиқланган ёрдам режаси Исроил армиясини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади, жумладан, Исроилнинг “Темир гумбаз” ва бошқа ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олиш учун 4 миллиард доллар ва "Темир нур" тизимини ривожлантириш учун 1,2 миллиард доллар.

АҚШ Президенти Жо Байден аввалроқ қонунда Украина бўйича харажатлар банди бўлмаса, вето қўйишини айтган эди.

Шунингдек, АҚШ етакчиси Конгрессдан Украина, Исроил, Тайванга ёрдамни молиялаштириш учун 106 миллиард доллар ажратишни, шунингдек, Мексика билан чегарада ҳимоя девори қурилиши учун пул ажратишни сўраган эди. Ушбу маблағларнинг катта қисми – 61,4 миллиард доллар Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Америка маъмурияти 1 октябрда бошланган янги молия йилида хавфсизлик учун мамлакат бюджетидан деярли 105 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратмоқчи. Ушбу сумманинг ярмидан кўпи Украина ва унга тегишли Америка дастурлари учун сарфланиши режалаштирилган. 

Шунингдек, “Politico” нашри Украина расмийлари Россия яқин келажакда жанг майдонида ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаслиги учун Қўшма Штатлардан кўпроқ қурол етказиб беришни “ёлвораётганини” ёзганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made