Украина АҚШдан Қуролли кучларини қўллаб-қувватлашни кучайтиришни “ёлвормоқда” – “Politico”
Олам
−
01 Ноябрь 2023
6813Украина расмийлари Россия яқин келажакда жанг майдонида ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаслиги учун Қўшма Штатлардан кўпроқ қурол етказиб беришни “ёлвормоқда”. Бу ҳақда “Politico” ёзмоқда.
“Politico” шарҳловчиси Лара Селигманнинг қайд этишича, ўтган ҳафта юқори мартабали Украина делегацияси Қўшма Штатларга ташриф буюрган ва Вашингтондан Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлашни кучайтиришни сўраган.
Хусусан, Украина расмийлари ҳозирда жанговар зонада шиддатли жанглар кетаётганини ва Россиянинг муваффақиятга эришишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилиш муҳимлигини аниқ айтишган.
Журналистларга кўра, Киев деярли ҳар куни Америка расмийларини қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб бериш ҳажмини оширишга чақиради.
Америка ҳарбий департаменти маълумотларига кўра, Россиянинг Украинада уруши бошланганидан бери Қўшма Штатлар Украина Қуролли кучларига 43,9 миллиард доллардан ортиқ қурол ва ҳарбий техника топширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка маъмурияти 1 октябрда бошланган янги молия йилида хавфсизлик учун мамлакат бюджетидан деярли 105 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси