Украинага 2026 йилда 120 млрд доллар керак – Шмигаль
Олам
−
15 Сентябрь 2665 2 дақиқа
Украинадаги можаро давом этса, Киевга 2026 йилда ҳарбий харажатларга камида 120 млрд доллар керак бўлади. Бу ҳақда жорий йилнинг 13 сентябрь куни Қримда ўтказилган Ялта Европа стратегияси конференциясида сўзга чиққан Украина Мудофаа вазири Денис Шмигаль маълум қилиди.
Унинг сўзларига кўра, уруш тугаган тақдирда ҳам, мамлакатга бундан унчалик кам бўлмаган маблағ зарур бўлади.
“Агар уруш тўхтаса ҳам, бизга шунчаки захираларимизни тўлдириш учун жуда катта сумма керак бўлади. Армия ҳолатини керакли даражада ушлаб туриш учун бу зарур”, деган Мудофаа вазири.
У, шунингдек, Украина етарли даражада ҳарбий техника ишлаб чиқара олмаётганини қайд этган.
“Бизга етарли дронлар керак, уларни ишлаб чиқариш учун маблағ керак. Биз ҳеч қандай ноодатий нарсани сўрамаяпмиз”, деган Шмигаль.
Вазирнинг фикрича, Украина ғарбий ҳамкорлардан техника ва қурол-яроғ, шунингдек, Россияга қарши кучли иккиламчи санкцияларни сўрамоқда.
Маълумки, Украинага анчадан буён ёрдам ажратилади. 9 сентябрь куни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Европа Иттифоқи 2022 йилда Россия-Украина можароси бошланганидан бери Киевга қарийб 169 млрд евро ёрдам кўрсатгани, шундан 63 млрд евродан кўпроғи ҳарбий ёрдамга ажратилгани ҳақида айтганди.
Унинг сўзларига кўра, фақат 2025 йилнинг ўзида ЕИ мамлакатлари 25 млрд евро ажратган ва режалаштирилган 2 млн ўқ-дорининг 80 фоизини етказиб берган. Тўлиқ ҳажмга октябрь ойига қадар эришилиши режалаштирилмоқда. ЕИ, шунингдек, тахминан 80 минг нафар украиналик ҳарбийни тайёрлади ва Украинада ҳамкорликда техника ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ураинага қаратилган ҳарбий ҳаракатлар фонида ЕИ Россияга қарши барча санкцияларни олти ойга – 2026 йил 15 мартгача расман узайтирганди. Чеклов чоралари жисмоний шахсларнинг Европа Иттифоқи ҳудудларига кириши ёки транзит ўтишига тўсқинлик қиладиган саёҳатларни тақиқлашни, активларини музлатишни ва рўйхатга олинган жисмоний ва юридик шахсларга маблағлар ёки бошқа иқтисодий ресурсларни тақдим этишни тақиқлашни назарда тутади.
Live
Барчаси