Украинага ҳарбий ёрдам “оқиб келмоқда”

Олам

image

Украина АҚШ ва Германия томонидан ваъда қилинган иккита Patriot ракетага қарши мудофаа тизимидан бирини олди, бироқ у ҳали ишга тушмади. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Patriot Ғарб ихтиёридаги энг илғор ўрта масофага учувчи тизим ҳисобланади. Бироқ у ҳозиргача Россиянинг гипертовушли “Кинжал” ракеталарига қарши синовдан ўтказилмаган.

Шунингдек, Нидерландиядан ҳам яна бир нечта Патриот тизимлари етказиб берилиши кутилмоқда. Февраль ойида Нидерландия Бош вазири Марк Рютте Украина унга ваъда қилинган Патриот тизимларини камида икки ой ичида олиши мумкинлигини ва украиналик ҳарбийлар ҳозирда ушбу комплекс билан ишлашга ўргатилаётганини айтган. Вазир Нидерландия Украинани Patriot тизимлари билан таъминлаш бўйича АҚШ-Германия лойиҳасида иштирок этиш ниятида эканини эълон қилган.

Бундан ташқари, Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашак ҳам Польша саъй-ҳаракатлари туфайли Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа батареялари Украинага етиб келганини айтган. Бироқ кейинчалик вазирлик Блашак Украинага Patriot зенит-ракета комплекслари юборилиши ҳақида гапирмагани, унинг сўзлари нотўғри талқин қилинганини иддао қилган.

Ўз навбатида, Пентагон АҚШ армиясининг Оклахома штатидаги Форт Силл базасида украиналик ҳарбийлар учун Patriot’дан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украинага АҚШ томонидан 2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам, Канададан эса 32,5 миллион долларлик ёрдам пакети ажратилгани эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина ёрдам Patriot

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made