Украинадан йирик юриш. Россия кема йўқ қилинганини тан олмаяпти
Олам
−
16 Декабрь 6677 2 дақиқа
Украинанинг “Sub Sea Baby” номли сувости дронлари Новороссийск портида турган Россиянинг “Варшавянка” сувости кемасини портлатди. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати хабар берди.
Хавфсизлик хизмати ижтимоий тармоқларда портлаш акс этган видеони эълон қилди. Баёнотда портлаш оқибатида сувости кема жиддий шикастлангани ва амалда сафдан чиқарилгани таъкидланган.
Украина махсус хизмати маълумотига кўра, ушбу сувости кемада Украина ҳудудига зарбалар беришда қўлланиладиган “Калибр” қанотли ракеталари учун тўртта учириш қурилмаси бўлган. Хавфсизлик хизмати “Варшавянка” синфидаги битта сувости кеманинг қийматини тахминан 400 миллион доллар деб баҳолаган.
Россия Қора денгиз флоти эса Украинанинг Новороссийскда Россия сувости кемаси йўқ қилингани ҳақидаги хабарларини ҳақиқатга тўғри келмайди, деб атади. Баёнотда Украина уринишлари “ўз мақсадига етмаган”, Новороссийскда “бирорта кема ёки сувости кемаси шикастланмаган” дейилади.
“Украина махсус хизматлари томонидан Новороссийск ҳарбий-денгиз базаси қўлтиғида Қора денгиз флотига мансуб Россия сувости кемаларидан бири гўёки йўқ қилингани ҳақидаги тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Россия томонининг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия ва Украинани Қора денгизни ҳарбий ҳаракатлар майдонига айлантирмасликка чақирганди. Туркия етакчиси Қора денгизда хавфсиз кемачиликни сақлаб қолишга чақирган. Шунингдек, Туркия Президенти Россиянинг ҳарбий тажовузи объектига айланган Украинада яқин орада тинчликка эришиш мумкинлигига ишонч билдирган.
Live
Барчаси