Украинадаги урушда ўлган ўзбекистонликнинг ярим жасади олиб келинди (видео)

3-саҳифа

image

Россия Федерациясига ишлаш учун кетиб, Украина урушига сафарбар қилинган ўзбекистонлик йигитнинг жасади Наманганга қайтарилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 23 ёшли Ш.Т. Россияда дастлаб турли ёлланма ишларда ишлаб келган. Сўнгра у ерда мустақил кафе очиб, машина олган.

Марҳумнинг онасига кўра, ўғли Россиядан Украинага одам олиб ўтаётганда қўлга тушган ва машинасидан героин чиққан. Шундан сўнг йигит қамалган. Йигит жазо муддатини ўтаётганида, қамоқдан Россия-Украина ўртасида бўлаётган ҳарбий низоларда иштирок этиш учун сафарбар қилинган.

Онаси ўғли билан охирги марта 2022 йилнинг 10 сентябрида гаплашган. Ўшанда йигит онасига у урушга боришга мажбурланганини айтган.

Кўп вақт ўтмай, йигит жасади тобутда Наманганга олиб келинган. Марҳум онасининг сўзларига кўра, жасад тананинг белдан тепа қисми бўлган. Пастки қисми Украина далаларида қолган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Россия-Украина урушида “Вагнер” сафида жанг қилган 2 ўзбекистонликнинг жасади Самарқандда дафн этилган эди. Улар ҳам дастлаб Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетиб, сўнгра қамоққа тушган. Шундан сўнг улар ҳам урушга сафарбар қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Россия-Украина уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг