Украинадаги рус кўнгилли ҳарбийлар Россияга бостириб кирди
Олам
−
22 Май 2023
31948Бугун, 22 май куни Россиянинг Белгород вилоятидаги Граиворон чегарасига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда “Дзен” хабар берди.
Маълум бўлишича, Россия қуролли мухолифати бўлинмалари Россия-Украина чегарасини кесиб ўтган. Ҳужум учун жавобгарликни “Рус кўнгиллилари корпуси” ва “Россия озодлик легиони” ўз зиммасига олган
Айтилишича, "Россия кўнгиллилар корпуси" жангчилари Брянск ва Белгород вилоятларидаги аҳоли пунктларида рейдлар ўтказган. Кейинчалик, Россиянинг "Грайворон" назорат-ўтказиш пункти қуршаб олинганини эълон қилган. У эса ядровий қурол омбори ёнида жойлашган.
Қарама-қарши рус отрядлари ўртасидаги тўқнашувларнинг ҳақиқий кўламини баҳолаш ҳали ҳам қийин, аммо Белгороднинг ўзида чегарада содир бўлаётган воқеалар ҳақиқий ваҳима қўзғатган. Фуқаролар Белгородни оммавий равишда тарк эта бошлаган ва бунинг оқибатида шаҳар чеккасида бир километрлик тирбандлик юзага келган.
Шунингдек, бугун Белгород вилоятида Россия армиясининг вертолёти ҳам ҳалокатга учраган. Бироқ бу авария рус партизанлари ҳаракат қилаётган Грайворон ҳудудидаги воқеаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ экани айтилган.
"Махсус хизматлар Белгород вилоятида вертолёт ҳалокати ҳақидаги маълумотни текширмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у Прохоровка қишлоғи яқинида қулаган бўлиши мумкин. Манбага кўра, бу Ми-8 бўлиши тахмин қилинмоқда", деб ёзган База Telegram канали.
Маълумот учун, Белгород Москвадан 700 км жанубда, Украина билан чегарадан 40 км узоқликда жойлашган Белгород вилоятининг маъмурий маркази. “Россия озодлик легиони” эса Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий қисми бўлиб, у Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида россиялик ҳарбий асирлар ва Украинага қочиб кетган кўнгиллилардан ташкил топган. “Рус кўнгиллилари корпуси” эса 2022 йил август ойида тузилган, 2014 йилдан бери Россия-Украина урушида Украина томонида жанг қилаётган ўнг қанот консерватив рус кўнгиллилари (Азов полкидан келган муҳожирлар ва бошқа бўлинмалар). Корпус Украина Мудофаа вазирлигига бўйсунади ва Украина халқаро легиони таркибига киради.
LiveБарчаси