Украинадаги босқинга бош-қош бўлаётган Шойгу Акар билан учрашди
Олам
−
22 Июль 2022
9392Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар бугун, 22 июль куни Истанбулда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар бермоқда.
Шойгу Туркия пойтахтига Украина ва Россиянинг Қора денгиз портларидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва ғалла экспортини ташкил этиш имконини берувчи дон масаласи бўйича келишув имзолаш маросимида иштирок этиш учун келган.
"Қаландар" қароргоҳида мудофаа идоралари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтган.
Акар ва Шойгу икки томонлама ва минтақавий кун тартиби, жумладан, минтақада хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилган.
Туркия вазири Украинада ўт очишни тўхтатишни имкон қадар тезроқ таъминлаш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган.
Акар, Шойгуга дон ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Қора денгиз орқали хавфсиз ташилишини таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Истанбулда “Дон йўлаги” яратиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, унда Россия Федерацияси, Туркия, Украина ҳарбий делегациялари ҳамда БМТ вакиллари иштирок этди. Жаҳон Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш йиғилишдан сўнг Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз орқали хавфсиз ва ишончли экспортини таъминлаш йўлида муҳим қадам ташланганини айтди.
Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Президентлар Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған Теҳронда ўтган "Остона жараёни" саммитида яккама-якка мулоқот қилдилар. Анда асосий мавзу Украинада қолаётган донни хавфсиз олиб чиқиш бўлди. Теҳрондан Туркияга қайтган Ражаб Тойиб Эрдўған "Дон йўлаги" бўйича якуний ҳужжат шу ҳафта имзоланиши кутилаётганини айтган эди.
Айни вақтда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу раҳбарлигида рус делегацияси ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков раислигидаги Украина делегацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Истанбулда бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь