Украинада асирга олинган 50 чечен аскари озод қилинди – Рамзан Қодиров

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров жорий йилнинг 29 октябрь куни Украина асирлигидан 50 нафар жангчи қайтиб келганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирган. 

“Яна 50 нафар йигит уйга қайтди. Болаларни асирликдан қутқариш учун кенг кўламли, мураккаб ва машаққатли чора-тадбирлар кўрилганини биламан. Менинг топшириғимга кўра, азиз биродар, Давлат Думаси депутати Шамсаил Саралиев доимий равишда бу ишда иштирок этиб келади”, дейди у. 

Саралиев ёрдами билан озод қилинганлардан бири Тувалик ҳарбий хизматчи Оюн Санчаа эди.  

“Аввалроқ менга унинг отаси Грознийга бу масалада ёрдам сўраб келганди. Йигитни ёзнинг ўрталарида қўлга олишди ва у ерда 4 ой қолди. Унинг ўзи биринчи кунларданоқ “махсус ҳарбийй операция”да қатнашди ва ўзини фақат ижобий томондан кўрсатди. Оюн ва бошқа муносиб ватан ўғлонларини уйга қайтаришга муваффақ бўлганимиз учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Улардан даволанишга муҳтож бўлганлар шифохонага жўнатилди”, дейди Чеченистон раҳбари. 

У сўзи сўнгида Саралиевга, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ходимларига, шунингдек, Давлат Думаси раиси Вячеслав Володинга миннатдорлик билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинанинг Херсон вилоятида жанг қилаётган чечен бўлинмаларидан бирининг 23 жангчиси ҳалок бўлгани ва 58 нафари жароҳатланганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг