Қодиров Херсонда чечен аскарлари ўлдирилганини тан олди
Олам
−
28 Октябрь 2022
17223Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинанинг Херсон вилоятида жанг қилаётган чечен бўлинмаларидан бирининг 23 жангчиси ҳалок бўлгани ва 58 нафари жароҳатланганини маълум қилди. Ўша жангда 70 нафар украиналик аскарлар ҳалок бўлган.
Чеченистон раҳбари республика расмийлари ҳалок бўлган жангчиларнинг яқинларига барча зарур ёрдамни, жумладан, оилалари учун мусулмонлар муқаддас Маккага зиёрат қилишни ташкил этишини ваъда қилди. Қодиров ўлган аскарларнинг дафн маросими учун 1 миллион рубль ажратилишини, яна 12 миллиони давлат томонидан оилага тўланишини, ярадорлар уч миллион рубль олишини қайд этган.
25 октябрь куни Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий округи раҳбари Сергей Хлан Украина Қуролли Кучларининг Херсон вилоятидаги чеченлар полки базасига уюштирган ҳужуми натижасида 40 дан ортиқ жангари ҳалок бўлгани ва 200 га яқини жароҳатланганини маълум қилганди. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ўзининг кечки ҳисоботида Қоҳира қишлоғидаги мактабга зарба берилгани ва натижада “30 га яқин одам” ҳалок бўлганини таъкидлади.
Қодировнинг 27 октябрь куни эълон қилинган постигача Россия томони Чеченистондан келган жангчиларнинг Херсон вилоятида ҳалок бўлгани ҳақида изоҳ бермади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь