Украина Россиянинг йирик нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди (видео)

Олам

−

image

Украина дронлари бугун, 9 ноябрга ўтар кечаси Россиянинг Ленинград вилоятидаги Кириши шаҳрига ҳужум қилди. Ҳужумдан сўнг Россиядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири – “Киришинефтеоргсинтез“да ёнғин чиқди. Бу ҳақда “Meduza“ хабар берди.

Вилоят губернатори Александр Дрозденконинг маълум қилишича, 9 ноябрга ўтар кечаси ҳудудда 113 та дрон уриб туширилган. Шунингдек, Кириши шаҳридаги саноат ҳудудига дронлар келиб урилган.

Дрон парчалари Кириши шаҳридаги хонадонлардан бирига, Всеволожск шаҳридаги кўп қаватли уй томига тушган. Бироқ губернатор бошқа тафсилотларни очиқламаган.

“Астра” нашри Кириши шаҳрида олинган видеоларни таҳлил қилиб, “Сургутнефтегаз“ компаниясига қарашли “Киришинефтеоргсинтез“ заводида ёнғин чиққанини ёзган. Ушбу корхона Россиядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, “Киришинефтеоргсинтез“ Россия-Украина уруши давомида бир неча бор дронлар ҳужумига учраган. 2026 йил май ойида ҳам ҳужумдан кейин завод фаолиятини тўхтатган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россиянинг Адигея Республикасидаги Ozon интернет-дўконига тегишли логистика марказига зарба берган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг