Украина разведкаси Россия Мудофаа вазирлиги серверларини бузиб кирди
Олам
−
05 Март
9813Украина разведкаси хакерлари Россия Мудофаа вазирлиги серверларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Бош разведка бошқармасига таяниб, РБК-Украина хабар берди.
Қайд этилишича, киберҳужум кеча, 4 март куни эрталаб амалга оширилган. Натижада Россия Мудофаа вазирлигининг веб-сайти, доменлари ва IP-телефонияси, шунингдек, электрон ҳужжат айланиши дастуридан фойдаланадиган серверлар блокланган. Вазирлик веб-сайтига кириш маълум вақт тўхтаган.
Таъкидланишича, Украина разведкаси дастурий таъминотни, шунингдек, бир қатор махфий расмий ҳужжатларни ўғирлашга муваффақ бўлган.
"Гап Россия ҳуқуқ-тартибот идорасининг 2000 дан ортиқ таркибий бўлинмалари ўртасида айланиб юрган буйруқлар, ҳисоботлар, кўрсатмалар ва бошқа ҳужжатлар ҳақида кетмоқда", дейди Украина разведкаси.
Маълумот учун, 2023 йилнинг ноябрида украиналик хакерлар Россия Мудофаа вазирлиги матбуот маркази тизимини, октябрда эса Альфа Банкнинг мижозлар маълумотлар базасини бузиб кирди. Январь ойида хакерлар 24 миллион банк мижози маълумотларини интернетга жойлаштирди. Альфа-Банк киберҳужум бўлганини рад этди, аммо россиялик журналистлар маълумотлар ҳақиқий эканини аниқлади.
LiveБарчаси