Украина масаласи: Россиянинг Туркия билан авиақатновларни тўхтатишида сиёсий сабаб борми? 

Олам

image

Аввалроқ, Россия Федерацияси 15 апрелдан 1 июнгача Туркия билан мунтазам ва чартер рейсларни чеклагани ҳақида хабар берган эдик.

Кейинроқ, ижтимоий тармоқларда Россиянинг бундай чекловлар қўйишига Туркиянинг Украинани қўллаб-қувватлаётгани сабаб бўлмоқда деган қарашлар пайдо бўлди. 

Шундун сўнг журналистлар бунга ойдинлик киритиш мақсадида Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песковга савол билан юзланди.

“Россиянинг Туркия билан авиақатновларни чеклаши сиёсий сабабларга эга эмас ва фақатгина республикада (Туркияда – таҳр.) COVID-19 вирусининг тарқалиши билан боғлиқ”, дейди Песков. 

Маълумот ўрнида, Туркия ҳозирда коронавирус пандемиясининг энг оғир босқичини бошдан кечирмоқда. Айни вақтда мамлакат аҳолисининг камида 80 фоизи коронавирус касаллиги хавфи юқори бўлган шаҳарларда яшаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қримни Россияники деб тан олмаслиги ҳамда Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.  

2014 йилда Россия Қрим яриморолини реферундум орқали ўзига қўшиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг