Украина делегацияси АҚШга боради 

Олам

image

Украина Бош вазири Денис Шмигал, Молия вазири Сергей Марченко, Украина Миллий банки раҳбари Кирилл Шевченко ва бошқа бир қатор Украина расмийлари келаси ҳафта АҚШ пойтахтига ташриф буюради. Бу ҳақда манбаларга таяниб “Reuters” хабар берди.  

Таъкидланишича, Украина делегацияси АҚШга ташрифи чоғида Катта еттилик мамлакатлари ва бошқа давлатлар молия идоралари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши керак. Бундан ташқари, украиналиклар Жаҳон банки томонидан жорий йилнинг 21 апрель куни Украина бўйича ўтказиладиган давра суҳбатида иштирок этиши режалаштирилган. 

Бу Украина молия идоралари вакиллари ва уларнинг ғарблик ҳамкасблари ўртасидаги Россиянинг ҳужуми бошланганидан бери биринчи учрашув бўлади. 

Қайд этилишича, музокаралар натижаларига кўра, Халқаро валюта жамғармаси глобал иқтисодий ўсиш прогнозига ўзгартириш киритиши мумкин. 

Аввалроқ, АҚШ сенатори Стив Дэйнс ва Вакиллар палатаси аъзоси Виктория Шпартц Киев ва унинг чекка ҳудудларига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made