Украина билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолди – Путин
Олам
−
13 Апрель 2022
15344Россиянинг Украинадаги урушини тугатиш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Киев томонлар ўртасида Истанбулдаги музокараларда эришилган келишувлардан узоқлашди ва боши берк кўчага қайтди”, деган Путин.
Путиннинг қўшимча қилишича, 11 апрель куни унга Киевнинг музокаралардаги позицияларида гўёки янги ўзгаришлар бўлгани ҳақида хабар берилган.
У Беларусь Украина билан келгусидаги музокаралар учун тўлиқ мос келишини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Путин Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан учрашувда Украина билан музокаралар айнан Минск аралашуви билан бошланганини айтиб ўтди.
Маълумот учун, Беларусда Россия-Украина делегациялари ўртасида уч марта юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди, унда томонлар тинч аҳолини жанговар зоналардан эвакуация қилиш учун гуманитар йўлакларни очишга келишиб олди. Яна бир учрашув Истанбулда бўлиб ўтди. У ерда Украина делегацияси Россияга тинчлик шартномаси бўйича ёзма таклифларни топширди ва Россия Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаолликни камайтиришга рози бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь