Украина байроғи туширилган тўртта ҳаво шари Қизил майдон устида учирилди
Олам
−
13 Май 2023
19963Кеча, 12 май куни тушдан кейин Москвадаги Қизил майдон устида Украина байроғи туширилган 4 та ҳаво шари учирилди. Бу ҳақда “Baza” хабар берди.
Айтилишича, Тожикистон фуқаролари бўлган 30 ёшли Алишер Қодиров ва 27 ёшли Баҳром Усмонов “Opel” русумли машинада Қизил майдон яқинига келиб ҳаво шарларини учирган. Орадан бир соат ўтиб, “Opel” тўхтатилган.
Эркаклар ҳаво шарларини учирганини тан олган, бироқ уларни Украина байроғи ҳақидаги версия жуда ҳайратда қолдирган. Қодиров ва Усмоновнинг сўзларига кўра, афиша пушти-бинафша-сариқ рангларда бўлиб, унда “Қизим учун раҳмат” деб ёзилган.
Қодиров ва Усмоновга нисбатан бир неча моддалар, жумладан, рус армиясини “обрўсизлантириш” бўйича маъмурий баённомалар тузилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь