Украина АҚШ ракеталари билан Севастополга ҳужум қилди – Россия
Олам
−
24 Июнь
12566Украина Қуролли кучлари кеча, 23 июнь куни Қримдаги Россия томонидан аннексия қилинган Севастополь шаҳрига ракета зарбаси берди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти “раҳбари” Михаил Развожаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, барча бешта “ҳаво нишони” ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган, аммо уларнинг қолдиқлари қирғоқ зонасига тушган. Развожаев тўрт киши ҳалок бўлганига аниқлик киритди. Унинг сўзларига кўра, кечки пайт жабрланганларнинг умумий сони 151 нафарга етган, улардан 82 нафари шифохонага ётқизилган.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари Севастополга “АҚШ томонидан етказиб берилган, кассетали каллаклар билан жиҳозланган бешта ATACAMS оператив-тактик ракеталари” билан ҳужум қилганини тасдиқлади.
“Навбатдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг ҳужумини қайтариш пайтида тўртта Америка ракетаси уриб туширилди. Якуний босқичда ҳаво мудофаа тизимларининг зарбаси натижасида яна бир ракета парвоз йўналишидан четга чиқди ва жанговар каллакни шаҳар ҳудудида ҳавода портлатиб юборди” дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлиги қурбонлар сонини тилга олмай туриб, “20 дан ортиқ тинч аҳоли, жумладан, болалар кассетали ўқ-дорилар парчалари қулаши оқибатида яраланганини” ёзди.
Қайд этиш жоизки, бир кун олдин Россия қўшинлари Харьковга зарба берган. Вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Синегубов ва шаҳар мэри Игор Тереховнинг маълум қилишича, икки киши ҳалок бўлган, 18 киши жароҳатланган. Синегубовнинг постида 15 қурбон ҳақида сўз боради. Кейинроқ Синегубов аниқлик киритишича, 54 киши жароҳатланган.
Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати маълумотларига кўра, қутқарувчилар 23 июнь куни эрта тонгда бир кун аввал Харьковдаги беш қаватли бинога бомба қулаши оқибатларини бартараф этган. Давлат Фавқулодда хизмати маълумотларига кўра, “ҳаво бомбаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна 53 киши, жумладан, 3 нафар бола яраланган”.
LiveБарчаси