Ухандаги шифохоналарда коронавирусдан даволанаётган бирорта ҳам бемор қолмади
Олам
−
05 Июнь 2020
4960Коронавирусдан даволанган охирги уч нафар бемор Ухандаги шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар бермоқда.
3 июнь куни, охирги уч нафар беморда COVID-19 учун топширилган тестларнинг иккитаси салбий бўлиб чиқди: ҳарорат меъёрида эди, симптомлар йўқолганди. Эртаси куни шифокорлар беморларга жавоб беришга қарор қилди.
"Шу маънода Ухандаги шифохоналарда коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар қолмади", дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 1 июнга қадар ўрта хавфли зона деб тан олинган Дунсиху ҳудудида 14 кун ичида янги юқтириш ҳолатлари аниқланмади. Шунинг учун 2 июндан бошлаб эпидемиологик таҳдид даражаси ўртача даражадан пастга туширилди.
Энди Уханнинг барча шаҳар ва туманларида хавф даражаси қуйига туширилди.
LiveБарчаси