Коронавирус “ўчоғи” Уханда яна касаллик аниқлана бошлади
Олам
−
03 Август 2021
8295Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавируснинг бир нечта янги ҳолатлари қайд этилди. Шундан сўнг, мамлакат расмийлари шаҳарнинг бутун 11 миллион аҳолисини COVID-19 учун оммавий синовдан ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти баёнотида айтилган.
Кеча, 2 август куни эрталаб шаҳарда учта тасдиқланган инфекция ҳолати ва бешта коронавируснинг аломатсиз ташувчиси аниқланган. Ухандаги кўчалардан бири эпидемиологик хавфи ўртача бўлган ҳудуд деб эълон қилинган, у ерда карантин чоралари жорий этилган.
Хитойда пандемия бошланганидан буён 50 399 та коронавирус ҳолати қайд этилган, 46 512 киши тузалган, 3 869 киши вафот этган.
Қатъий карантин чоралари туфайли Хитой коронавирус инфекцияси мамлакат бўйлаб тарқалишини тез ва самарали назорат қила олди. Узоқ вақт давомида ХХРда маҳаллий инфекция ҳолатлари деярли йўқ эди, аниқланган барча ҳолатлар асосан чет элдан олиб келинган.
Аввалроқ, АҚШнинг Республикачилар партияси COVID-19 Хитойнинг Ухань вирусология институти лабораториясида ишлаб чиқилганини исботловчи ҳисобот тақдим этгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15