Хитойнинг Ухань шаҳрига торнадо ёпирилди (видео)
Олам
−
15 Май 2021
9285Хитойнинг Ухань шаҳрида торнадо юз берди. Натижада олти киши ҳалок бўлган ва 218 киши жароҳат олган. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берган.
Маълумотларга кўра, кучли шамол секундига 23,9 метрга етган.
Таъкидланишича, торнадо туфайли 85 та бино қулаб тушган, 400 та бино зарар кўрган.
Аввалроқ, Японияга кучли торнадо ёпирилиши натижасида Сизуока префектурасидаги 92 бинога зарар етгани ва уч киши енгил жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.