Японияга кучли торнадо ёпирилди (фото)

Олам 6217
image

Японияга кучли торнадо ёпирилиши натижасида Сизуока префектурасидаги 92 бинога зарар етди ва уч киши енгил жароҳат олди. Бу ҳақда "The Japan times" хабар берган.  

Сизуока префектурасидаги шаҳарда биноларнинг томлари учиб кетган, ойналар синган.

Кучли шамол электр таъминоти устунларига урилган, бу эса хавфли вазиятни келтириб чиқариб, электр ўчишига сабаб бўлган.

Тахминан 3 200 та уй электрдан узилган.

Метеорологлар вайронагарчиликдан кейин иккинчи торнадо юз бериш имкониятини ўрганмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 185
Рейтинг: 3.1
t
×