Ўқитувчиларнинг маоши сезиларли ўсади – Темуржон Комилов
Жамият
−
15 Июль 2019
8310Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг маоши сезиларли ўсади. Бу ҳақда халқ таълими вазири ўринбосари Темуржон Комилов маълум қилди.
Унинг айтишича, яқин йилларга қадар ўқитувчининг ойлиги жуда кам бўлиб, унинг обрўси ҳам тушиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан бугун бу манзара ижобий томонга ўзгарган.
Таъкидланишича, 2016 йилда биринчи тоифали ўқитувчи 980 минг сўм, директор жамғармаси томонидан тўланадиган рағбатлантирувчи мукофот билан қўшганда эса қўлига 1 миллион 200 минг сўмга яқин пул олар эди. Жорий йилдан бу тоифадаги ўқитувчилар солиқлардан ташқари 2 миллион 600 минг сўм атрофида ойлик олмоқда.
Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармони ҳамда олдиндан режалаштирилган тартибга кўра, ўқитувчиларнинг ойлик маошида сезиларли ўсиш бўлади. Эндиликда олий тоифали ўқитувчилар меҳнатига яраша 3 миллион 200 минг сўм ойлик маош олиши белгиланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь