Ўқитувчи чет эллик фирибгарга 165 млн сўмни бериб юборди
Жамият
−
23 Декабрь 2019
6179Нукусда мактаб ўқитувчиси бўлган аёл интернетдан орттирган фирибгар танишига 165 млн сўмни қўш қўллаб бериб юборди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.
Ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Г.П. интернет тармоғи орқали “Марк Роберт” исмли шахс билан танишиб қолган. Нотаниш шахс унга АҚШда жойлашган нуфузли компанияга ишга киритиб қўйишни ваъда берган.
Содда ва ишонувчан аёл июнь-август ойлари мобайнида ҳужжатлар, виза, йўлкира ва бошқа “харажатлар” учун жами 165 миллион 323 минг сўм пул маблағини халқаро пул ўтказмалари орқали Нигерия давлатидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб юборган. Табиийки, фирибгар шу кунга қадар берган “ваъда”сининг устидан чиқмаган.
Айни пайтда жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь