Ўқишни кўчириш учун ўтказилган имтиҳонидан қолиб кетганларга қайта тест қачон бўлиши айтилди

Жамият

image

2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган манзил ва аниқ вақти онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик паспорти (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “рухсатнома” билан келишлари талаб этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг