Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
World
−
20 June 1408 1 minute
АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Эрон билан ядровий келишув бўйича музокараларда иштирок этиш учун Швейцарияга учиб кетди. Бу ҳақда “Axios” нашри манбаларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг биринчи босқичи айнан Швейцарияда ўтказилиши кутилмоқда. Бунда икки давлат делегациялари ядровий келишув ва минтақавий барқарорлик масалаларини муҳокама қилади.
“Axios” маълумотларига кўра, АҚШ томонидан яна бир расмий – Президент Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳам Швейцарияда экани айтилмоқда.
Шу билан бирга, музокараларда Катар Бош вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тоний ҳам воситачи сифатида иштирок этиши кутилмоқда. Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ҳам Швейцарияга етиб келиши мумкинлиги билдирилган.
Дастлаб учрашув 19 июнь кунига белгиланган бўлса-да, кейинчалик музокаралар бошланиши кечиктирилган. Манбаларга кўра, бу ҳолат минтақада, жумладан Ливан жанубидаги вазият кескинлашуви билан боғлиқ бўлиши мумкин.
АҚШ Президенти Дональд Трамп эса музокаралар кечиктирилиши юзасидан Эронни танқид қилиб, “60 кунлик жараён” доирасида кескин шартлар қўйилганини таъкидлаган.
Live
All